Янги адабиётлар рўйхати



Айтматов, Чингиз.

Асрни қаритган кун [Матн]: роман/ Ч. Айтматов. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2015. - 431 б. - ISBN 978-9943-27-595-9 (мук.)

УДК 821.512.154

А39

Ушбу асарнинг асосий қаҳрамонлари оддий меҳнат кишилари ўзига хос характер, ички олам,улар бошидан кечган мусибат китобхон қалбига шу даражада яқинки,гўёки улар биздан унчалик ҳам олисда эмасдек...Казангапни Бўронли бекатидан унча узоқ бўлмаган Она Байит қабристонига дафн этишга ундан сабаб ҳамда Найман онанинг фарзанди томонидан фожиали ўлдирилиши ўртасидаги боғлиқлик асарнинг бутун бир моҳиятини очиб беради. Манқуртга айланган фарзанди Жўломонни ниҳоят минг азоблар билан топган онаизор ўз боласига онаси эканлигини уқтиролмайди.Худди шунингдек,инсоний туйғуларидан мосуво бўлган, ҳатто отасининг майитини қаерга кўмиш кераклигига бефарқ бўлмаган ҳолда, қабр учун танланган маконга беписандларча қараган онгли Собитжон янги замон манқурти сифатида тасвирланади.Ушбу роман қизиқувчилар ва умуман кенг китобхон оммасига мўлжалланган.




Айтматов, Чингиз.

Қиёмат [Матн]: роман/ Ч. Айтматов. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2015. - 431 б. - ISBN 978-9943-27-593-5 (мук.)

УДК 821.512.154

А39

Бу романниг “Қиёмат” деб номланишига бир нечта асос борлигини такидлаш мумкин. Акбара билан Тошчайнар тимсолида бир жуфт бўри ва унинг зурриётлари қисматининг фожеий якуни, умматларига бахт ато этиш учун курашган, айнан ўша бахт улашмоқчи бўлганлар томонидан рад этилган ҳазрати Исонинг чормихга тортилиши; Мўйинқум даштида дарахтга чормих қилиб тортилган Авдий Каллистратовнинг фожиали ўлими, Ола Мўнгу тоғидаги тубсиз жарликка тушиб кетган Эрназарнинг қисмати, Кенжашни олиб қочаётган Акбарани отаман деб ўз жигарпорасининг бағрини ўқ билан отган Бўстон Ўркунчиев тақдири – буларнинг бари киобхон қалбини ларзага солмай қўймайди. Ушбу роман кенг китобхон оммасига мўлжалланган.




Гунтекин, Рашод Нури

Чолиқуши [Матн]: роман/ Р. Н. Гунтекин. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2014. - 487 б. - ISBN 978-9943-27-084-8 (мук)

УДК 821.512.161

Г95

Ушбу китоб аёлнинг оғриқлари, аёлнинг оғир кечинмалари ... .Уларнинг тугал ечими борми? Уни қандай муаммо доимо қийноққа солади? У нимадан тасалли топади? Бу саволларнинг жавоби битта, у – муҳаббатдир! Рашод Нури Гунтекиннинг ушбу машҳур “Чолиқуши” асарини ҳам худди шундай ҳиссиёт билан қўлга оласиз.Унда бу туйғу ўзининг бутун қудратини биргина ожиза – чолиқуши тимсолида яққол гавдалантириб беради. Бу асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.




Дюма, Александр.

Граф Монте-Кристо (Иф калъасининг махбуси): роман. Биринчи китоб/ А. Дюма; русчадан Т.Рустамов тарж.. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2011. - 748 б. - ISBN 978-9943-08-667-

УДК 821.533.133

Д 95

Ушбу асарда асар бош қаҳрамони Этмон Дантес – Монте Кристо разолат ботқоғига ботган инсонларни зўр матонат, ақл – идрок билан фош этади.Жазо ҳам, мукофот ҳам, Аллоҳнинг иродаси билан инсон тириклигида йўқ уни бенасиб қолдирмаслиги роман ниҳоясида аксини топади.”Граф Монте –Кристо” кенг китобхонлар эътиборини қозонган асардир.




Дойл, Артур Конан.

Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари [Матн]: хикоялар ва киссалар/ А. К. Дойл. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2014. - 527 б. - ISBN 978-9943-27-255-2

УДК 821.111(420)

Д 67

Бу тўпламда ёзувчининг детектив, илмий фантастика, саргузашт асарларидан саралаб олинган. Кенг китобхон оммасига мўлжалланган.




Захириддин Мухаммад Бобур энциклопедияси

Захириддин Мухаммад Бобур энциклопедияси [Матн]/ такр. А. Каюмов. - Тошкент: Sharq, 2014. - 744 б. - ўзб. тил. - ISBN 978-9943-26-204-1 (мук.):

УДК 94(575.1)(031)

З-46

Ушбу энциклопедия буюк тарихий сиймо,хайратомуз истеъдод ва тақдир соҳиби бўлмиш Бобур (Ҳиндистонда асос солган давлат ҳукмдори сифатида тарих китобларида келтирадиган мукаммал исми шарифи:Ас-Султону-л-Аъзам вал-Хоқонул- Мукаррам Захириддин Мухаммад Жалолиддин Бобур Подшоҳи Ғозий)нинг ҳаётини,унинг сиёсий,ҳарбий,адабий ва илмий меросини Бобурнинг авлодлари,Бобурийлар сулоласи билан боғлиқ асосий моддий ёдгорликлар ҳамда бобуршунослик ҳақида маълумот беради.Китоб кенг ўқувчилар доирасига мўлжалланган.




Йўлдош, Козокбой.

Кийик сўкмокдаги йўловчи [Матн]: монография/ К. Йўлдош, К. Хусанбоева, М. Йўлдошева. - Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2014. - 192 б. - ISBN 978-9943-07-294-7



УДК 82.09(575.1)

Й 72

Ушбу китобда истеъдодли шоир М. Юсуфнинг шеърияти илк бор унинг шахсияти, табиати, ота-онаси, оилавий мухити, ўзгалар билан муносабатлари фонида текширилган. Шоир кўллаган бадиий тимсоллар хамда шеърлари ифода йўсинидаги ўзига хосликнинг илдизлари М. Юсуф шахсияти ва у тарбия топиб, улгайган мухитдан ажратилмаган холда ўрганилган. Кенг китобхон оммасига мўлжалланган.




Кассел, Кей Энн.


ХХI асрда маълумот ва ахборот хизматлари [Матн]/ К. Э. Кассел, У. Хайрмат. - 2-чи тахрир. - Тошкент: Baktria press, 2014. - 444 б.: ил. - ISBN 978-9943-4413-8-5

УДК 021.13

К28

Тўрт бўлимдан ибоат бўлган мазкур китоб маълумотлар ишлашнинг фундаментал тамойиллари, асосий саволларга жавоб бера олиш учун зарур бўлган ва ҳар бир кутубхоначи билиши лозим бўлган асосий ресурслар тўпламидир.Китобда, шунингдек махсус мавзулар,яъни ”ўқувчига маслаҳат бериш борасидаги иш” ва фойдаланувчига тўғри йўналиш бериш ва доимий тарзда юз бериб турадиган ўзгаришлар ҳамда иновациялар шароитида маълумот бериш бошқармаларини шакллантириш ва уларни малакали тарзда бошқариш борасидаги масъулиятни ўз зиммасига қабул қила олиш мавзулари ҳам ёритиб ўтилган. Ушбу китоб шижоатли ва юксак маҳоратга интилувчи кутубхоначиларига ҳамда кенг китобхонлар оммасига бағишланган.




Карнеги, Дейл.

Безовталикдан халос бўлиш ва янги хаёт бошлаш сирлари [Матн]/ Д. Карнеги. - кайта нашр. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2014. - 229 б. - ISBN 978-9943-27-324-5 (мук.)



УДК 159.92

К25

Ушбу китоб безовталикнинг омиллари, ечими баробарида турфа инсонлар хаётидаги турли хо-латлар берилган. Кенг китобхон оммасига мўлжалланган.




Каримов, Ислом Абдуганиевич

Эришган марралар билан чегараланмасдан, бошлаган ислохотларимизни янги боскичга кўтариш - бугунги кундаги энг долзарб вазифамиздир [Матн]. Ж. 23/ И. А. Каримов. - Тошкент: Ўзбекистон НМИУ, 2015. - 404 б. - ISBN 978-9943-28-360-2 (мук.):

UDK 821.512.133

T98

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 - 2015 йилларда турли маросимларда сўзлаган нутклари берилган.




Карнеги, Дейл.

Дўстлар топиш, ўзгаларда хуш таассурот колдириш ва муваффакият козониш сирлари [Матн]/ Д. Карнеги. - кайта нашр. - Тошкент: Davr press НМУ, 2015. - 319 б. - ISBN 978-9943-984-24-0 (мук.)


УДК 159.923

К25

Ушбу китобда фойдали тавсиялар, хаётий ўгитлар, турфа кишилар фаолияти тўгрисида берилган. Кенг китобхон оммасига мўлжалланган.




Каримов, Ислом Абдуганиевич

Асосий вазифамиз - жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат [Мaтн]/ И. А. Каримов = Наша главная задача - поднять на новый уровень реформирование и демократизацию общества, модернизацию страны/ доклад на торжественном собрании, посвящённом 23-й годовщине Конституции РУз, 5 декабря 2015 года. - Тошкент: Ўзбекистон, 2015. - 64 б.: фото. - ISBN 978-9943-28-533-0:

УДК 323(575.1)

К25

Ушбу рисолада Ўзбекистон Респ.Президенти И. Каримовнинг 2015 йил 5 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганинг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган маърузаси ёритилган.




Каримов , Ислом Абдуганиевич.

Ўзбекистон мустакилликка эришиш остонасида/ И. А. Каримов ; мух. А. Саъдуллаев. - Тошкент: Ўзбекистон, 2014. - 440 б. - ISBN 978-9943-01-727-6 (мук.)

УДК 373(575.1)

K25

Ушбу китобда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизнинг ўз давлат мустакиллигини қўлга киритиш арафасида ва ундан кейинги дастлабки ойларда олиб борган жўшқин ва серрқира сиёсий-ижтимоий фаолиятини акс эттирган.Бу китобдан давлатимиз раҳбарининг айни шу мурракаб тарихий даврда сўзлаган маъруза ва нутқлари, суҳбат,мақола ва интервьюлари ўрин олган.




Малик, Тохир.

Одамийлик мулки [Матн]: ахлок китоби/ Т. Малик. - Тошкент: Sharq, 2015. - 935 б. - ISBN 978-9943-26-372-7 (мук.)

УДК 821(575.1):177

М22

Ёзувчи Тоҳир Малик қаламига мансуб маънавият ва тарбия масалаларига бағишланган”Одамийлик мулки” (Ахлоқ китоби) – рисоласининг “Ишқ” деб номланган биринчи ва “Бахт” деб номланган иккинчи фасли адиб танланган асарларининг олтинчи жилдидан,учинчи фасли – “Саодат” эса тўққизинчи жилдидан (Ҳусну хулқ) жой олган эди.Китобхонларнинг истак ва таклифлари инобатга олиниб, рисола адибнинг айрим тузатиш ва таҳрирларидан сўнг тўлиқ ҳолда бир муқовада жамланди. Мазкур китоб маънавият қуёшидан ёришиб турган қутлуғ хонадонингиз учун бир туҳфа бўлар, деган умиддамиз.




Mirkomilova, Muhabbat.

Analitik kimyo: Oliy o`quv yurtlari talabalari uchun darslik/ M. Mirkomilova. - Tошкент: O`zbekiston, 2010. - 463 b. - ISBN978-9943-01-625-5 (в пер.):

УДК 543 (075)

M 55

Ushbu darslikda oliy o'quv talabalarи учун modda yarimmahsulot, tayyor mahsulotlarni kimyoviy analiz qilinish yoritilgan.




Навоий, Алишер.

Хамса [Матн]/А. Навоий. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2014.-416 б.-ISBN 978-9943-27-082-4

УДК 82.09(575.1)

Н14

Мазкур китобда Алишер Навоийнинг "Хамса"сидаги барча достонларнинг мазмуни баён қилинган.Уларда шоир томонидан тасвирланган турли воқеа-ҳодисалар акс этирилган.Ушбу Навоий достонларининг насрий талқини аллома шоиримизнинг туркий шеъриятининг гултожи ҳисобланмиш “ Хамса” шеърий достонларини англаб олишингизга ёрдам беради.Ушбу китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.




Рахимова, Нигора.

Она ва бола [Матн]: ёш оналар учун кўлланма / Н. Рахимова. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2015.

УДК 616-053.3

Р33

Ушбу китоб Фарзанд парвариши ва тарбиясида оналик масъулияти тўғрисида. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.




Соғлом ҳаёт ва гипертония

Иноятов, Тоир. Соғлом ҳаёт ва гипертония [Матн]/ Т. Иноятов. – тўлдирилган иккинчи нашри. – Тошкент: Istiqlol, 2014. – 247 б. – ISBN 978-9943-308-96-1 (мук.):

УДК 616.12-008.331:615.89

И 58

Т.Иноятов ушбу китобида асримизнинг бутунлай даволлаб бўлмайдиган,энг даҳшатли,қон босимининг меъёридан ошиши – гипертония касаллигини ҳам фақат анъанавий ҳамда ноанъанавий тиббиётнинг назарий ва амалий ютуқларини биргаликда ўрганган ғолда табиқ этиб даволаш мумкин.Бу касалликдан қандай қилиб ўзи даволаганлигини ёритиб, соғлом ҳаёт тарзини билиб яшашнинг янгича назарий ва амалий йўриқномаларини ишлаб чиқиб баён этган. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.




Турсунов, Йўлдош.

Ўзбекистон Республикасининг Мехнат кодексига шархлар [Матн]/ Й. Турсунов. - Тошкент: Адолат, 2015. - 959 б. - ISBN 978-9943-4511-8-6 (мук.)

УДК349.2(094)(575.1)

Т 91

Ушбу китоб мазкур шарҳлар меҳнат кодексининг моддаларига илмий ва амалий тавсиф бериш,уларни қўллашнинг ўзига хос жиҳатларини кенг китобхонларга тушунтириш, уларга ўзларининг эркин меҳнат қилиш соҳасидаги конституциявий ҳуқуқлари ҳақида кенгроқ маълумот бериш мақсадига қаратилган.Шарҳларда меҳнат қонунчилигига 2015 й. 1 сентябргача киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ўз ифодасини топган.Мазкур шарҳлар корхона ва ташкилотларнинг юридик хизмати мутахассислари,корхона раҳбарлари,ходимлар бўлими нозирлари,касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари,талаба ёшлар,ҳуқуқ соҳасида иш олиб борувчи тадқиқотчилар,меҳнат қонунчилиги масалалари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.


МУЛТИМЕДИАЛАР