“Ўтганларни ёд, фахрийларни шод этиб…” Буюк Ғалабанинг 74 йиллигига бағишлаб библиографик кўрсаткич тайёрланди

443

Юртнинг  асл фарзанди  Ватанга хизмат қилишни муқаддас бурч деб билади, зарур бўлганда  шу мақсад  йўлида  жонини  фидо этади. Бундай инсонлар хотираси эса доимо халқ қалбида яшайди. Улар номи мангуликка  дахлдор.
Абу Али ибн Сино номидаги вилоят ахборот кутубхона марказининг ўлкашунослик- ахборот сектори ходимлари “Ўтганларни ёд, фахрийларни шод этиб…” Буюк Ғалабанинг 74 йиллиги муносабати  билан  библиографик кўрсатгич тайёрланди.

“Ўтганларни ёд, фахрийларни шод этиб…” номли мазкур кўрсаткичда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган ҳиссаси, юртдошларимизнинг урушда ва фронт ортида кўрсатган матонати, бугунги дориломон кунларимизга эришиш йўлида жонини фидо этган ота-боболаримизнинг мардлиги, жасорати, қахрамонлилари  ҳақида 57 номдаги адабиётлар жамланган. Библиографик кўрсаткич  кенг  китобхонлар оммасига мўлжалланган. Кўрсаткичда киритилган маълумотлар қуйидаги тартибда жойлаштирилган: 1) 16 та китоблар, 2) 306 та вақтли матбуот нашрларида чоп этилган мақолалар, 3) веб ресурслардаги мақолалар кетма-кетлигига амал қилинган. Ҳар бир бўлимда манбалар алифбо тартибида жойлаштирилган. Адабиётлар хронологик чегараси 1957-2019 йилларни ўз ичига олган.

Ўтганларни ёд, фахрийларни шод этиб…