“Хотира – азиз, қадр – муқаддас”

523

   Халқимиз азалдан ўлкамизни босқинчилардан ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва дахлсизлиги учун курашган қаҳрамонларини эъзозлаб келмоқда.                                                                                                                   Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, фронт ортида оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли синовларда ўзлигини йўқотмаган, имони бутун аждодларимизга меҳр-оқибат кўрсатиш том маънода миллий анъанага айланди.         2019 йил 8-май куни Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот-кутубхона марказида “9- май – Хотира ва Қадрлаш куни”га бағишлаб“Хотира – азиз, қадр – муқаддас” мавзусида  маънавий – маърифий тадбир ташкил этилди.                            Тадбирни кириш сўзи билан Абонемент сектори мудири М. Абдураҳмонова очиб берди.  Бухоро шаҳар  35-   сон мактабининг  ўқитувчилари Л. Сулаймонова, Н. Ҳошимова, М.Тўхтаевалар ўз маърузаларида фашизм устидан эришган ғалабада халқимизнинг  мардонавор ва салмоқли ҳиссаси , Иккинчи жаҳон урушининг аянчли оқибатлари, ушбу бешафқат урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлгани , фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчирилган бир миллионга яқин оила ва болаларни қабул қилиб, охирги бир бурда нонини улар билан баҳам кўрган халқимиз ўзининг нақадар олижаноблигини, меҳр-мурувватини, юксак маънавиятини яққол намоён этгани таъкидлаб ўтдилар.
“Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон” мавзуидаги китоб-расмли кўргазма тақдимоти ўтказилиб , “Ўтганлар ёди муқаддас” фильми намойиш этилди.