“Адлу эҳсон бирла оламни обод этибмен” мавзуида давра суҳбати

69

  2019 йил    10 апрель куни  Бухоро вилояти ахборот кутубхона марказида  буюк соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683  йиллигига бағишлаб  “Адлу эҳсон бирла оламни обод этибмен” мавзуида  давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирни кириш сўзи билан Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот-кутубхона маркази раҳбари С. Шаропов очиб берди.
  Шундан сўнг  “Соҳибқирон Амир Темур ёди.” деб номланган мультимедиа намойиш этилди.
Тадбирда:  жахон тарихи кафедраси мудири, тарих фанлари доктори, профессор,  Ш.А. Ҳайитов сўзга чиқдилар. Ўз маърузаларида Амир Темур ўз даврининг тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт, меъморчилик ва тарих илмларини  чуқур ўрганганлиги, Амир Темур билан сухбатлашиш шарафига муяссар бўлган буюк араб файласуфи Ибн Халдун жахонгир турк, араб, форс халқлари тарихини, диний, дунёвий ва фалсафий билимларнинг мураккаб жихатларигача яхши ўзлаштиргалиги ҳақида маълумот бердилар.              Жахон тарихи кафедраси ўқитувчиси Тўраев А. И. ўз маърузаларида ўзбек халқининг довруғини дунёга таратган буюк аждодларимиздан бири булган Амир Темур босиб утган йўли,  ҳар бир жангида  ғалаба қозонганлиги ҳақида гапириб ўтдилар.          Тадбирда  ИИВ Бухоро академик лицейи тарих фани  ўқитувчиси Ҳамидов Б.И. Амир Темур тарихчилар тасвирича, ўрта асрнинг атоқли давлат ва ҳарбий арбобларидан бўлиб, Оврўпо олимлари ўз асарларида унинг салбий томонлари билан бирга мухим фазилатлари ҳақида сўзлаганликлари ҳақидаги маълумотлар билан тадбир қатнашчиларини яқиндан таништирдилар.
Бундан ташқари  Сурхондарё вилояти Термиз Давлат Университети катта ўқитувчиси А.Бақоев,   Бухоро МТИ доценти Н.У Нурматова. Бухоро ДТИ доценти  Б.З Ўриновалар маъруза қилдилар.
Тадбир давомида БДУ талабалари ва ИИБ ўқувчилари ўртасида савол-жавоб ўтказилди.
Тадбирда  фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири Л. Хамидова .“Адлу эҳсон бирла оламни обод этибмен”  мавзуидаги китоб-расмли кўргазмани шарҳлаб берди.  Китоб кўргазмаси тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.           Тадбирда фаол  қатнашган ўқитувчилар,  иштирок этган талаба ва ўқувчилар   АКМ томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.