Қалб кўзини очгувчи зиё

265

Бугунги кунда баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг бири “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш”ни амалга ошириш, ўқувчи ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, маънавий оламини бойитиш  мақсадида Абу Али  Ибн  Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот–кутубхона маркази хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 25 апрель куни Бухоро санъат коллежида ана шу мавзуда янги адабиётларнинг тақдимоти ташкил этилди. Тақдимотда янги адабиётларнинг очиқ кўргазмаси намойиш этилиб, слайд орқали адабиётлар шарҳи ўтказилди. Шунингдек, янги адабиётларнинг виртуал кўргазмаси тақдимот қилиниб, ахборот-кутубхона маркази тарихи, бўлим ва секторлари фаолияти тўғрисида  маълумот берилди.  Китоб кўргазмаси кун давомида намойиш этилди.