Тадбиркор ҳуқуқлари доимий эътиборда

250

2019 йил 5 апрель куни,  Бухоро вилояти Ахборот-кутубхона маркази  томонидан Бухоро Юридик коллежида   “Тадбиркор ҳуқуқлари доимий эътиборда”  мавзусида  давра суҳбати  ўтказилди.
  Тадбирни Ахборот библиография  бўлими бош кутубхоначиси С.Тешабоева очиб, мавзу бўйича қисқача маълумот берди. Бухоро Юридик коллежи  маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари А. Хусенов, Ахборот кутубхона маркази директори С.Шаропов, Бухоро шаҳар Истеъмолчи ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўлими  бошлиғи  К. Хафизов, Бухоро юридик коллежи ўқитувчиси А. Музаффаровларнинг маърузалари тингланди.
Тадбир сўнгида “Тадбиркор ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” слайд тақдимоти ва Инвестиция фаолияти ҳуқуқларнинг кафолати” мавзусидаги китоб-расмли кўргазмасига  шарҳ берилди.Тадбир якунида ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Д.Ахророва
АКМ ҳуқуқий ахборот сектори мудири