”Насриддин Афанди Бухорода” мавзусида китоб-расмли кўргазмаси

92

2019 йил 3 апрель куни Бухоро вилояти ахборот кутубхона марказининг Ўлкашунослик-ахборот секторида 1-апрель халқимизнинг суюкли қахрамони Насриддин Афанди кунига бағишлаб ”Насриддин Афанди Бухорода” мавзусида китоб- расмли   кўргазмаси ташкил этилди.
Насриддин  Афандининг ҳангомалари жаҳон бўйлаб кенг тарқалган бўлиб, мазмуни ва  мантиқ жиҳатидан турличадир. Уларнинг аксариятида Насриддин  Афанди ўзининг ақли,зукко ва  топқирлиги, кулгиси билан замона зўрларининг, фирибгарларнинг ҳақиқий башарасини очади, уларни енгади, яксон қилади. Аммо баъзи бир латифаларида Насриддин   ўта лақма, ҳаттоки, фирибгар сифатида талқин қилинади.
Ушбу китоб-расимли кўргазмамиз кенг фойдаланувчилар даражасига мўлжалланган.