“Китобхонлик кунлари” ўтказилмоқда

76

Республикамиз Президенти Ш. Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг бири “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш” бўйича чоралар белгиланиши мутолаа маданиятини юксалтиришга қаратилган юксак эътибор намунасидир.
Бухоро вилояти ахборот-кутубхона марказида ўтказилаётган “Китобхонлик кунлари”  Бухоро шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 45 та умумтаълим мактаблари жамоаси ва битирувчи синф ўқувчилари билан ташкил этилган.
“Китобхонлик кунлари”да ўқувчиларни ахборот-кутубхона марказининг  хизмат турлари билан таништириш,  энг янги бадиий адабиётлар кўргазмаси шарҳини ўтказиш, QR-кодлар ёрдамида ўрнатилган электрон китобларни юклаб олиш бўйича тавсиялар бериш, дунёда энг улкан китоб ва энг митти китоб,  иллюстрацияси бой китоб ҳақида қизиқарли фактлар ҳақида маълумот бериш, шунингдек ўқувчиларда китоб ўқиш иштиёқини уйғотиш мақсадида улар билан якка суҳбатлар олиб бориш, ўқилган китоблар юзасидан муҳокамалар ўтказиш режалаштирилган.