Вильям Шекспир ижодига бир наза

261

2019 йил 23 апрель  куни Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот кутубхона марказида Бухоро вилояти АКМ ходимлари, Бухоро Давлат Университети, 14-сон умумтаълим мактаби ўқувчилари  ҳамкорлигида инглиз драматурги ва шоири Вильям Шекспир таваллудининг 455 йиллигига бағишлаб  “Вильям Шекспир ижодига бир назар”  мавзуи остида маданий – маърифий кеча ўтказилди. Тадбирда “Китобхонлик – юксак маънавият белгиси ” мавзуида Бухоро Давлат Университети талабалари Вилям Шекспир  хаёти ва ижоди, сонетларидан  парчалар ижро этишди.         Бухоро шахар 14- сон мактаб ўқувчилари Вильям Шекспир  хаёти ва ижоди, унинг асарларидан инглиз, ўзбек, рус тилларида парчалар келтиришди. Бухоро вилояти ахборот кутубхона маркази Ёшлар орасида маънавий маърифий ишларни ташкил этиш сектори, ахборот технологиялари бўлими ходимлари Вильям Шекспирнинг  “Ромео ва Жульета” асари асосида яратилган буктрейлер намойиш этишди, китоб кўргазмаси, Вильям Шекспир  асарларидан ташкил топган QR код  ҳақида кисқача маълумот бериб ўтишди.     Тадбирда Бухоро Давлат Университети талабалари томонидан таёрланган “Ромео ва Жульета”, “Қайсар қизнинг қуйилиши” асаридан саҳна кўриниши, Вильям Шекспир ҳаёти ва ижодига бағишлаб постерлар кўргазмаси намойиш этилди.    

Ёшлар орасида маънавий-маърифий ишларни
ташкил этиш сектори мудири:
   Г. Бахронова