Уйғониш даврининг буюк сиймоси

30

          2019 йил 15 март куни Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот кутубхона марказида Бухоро вилояти АКМ ходимлари, фойдаланувчилар ва Бухоро давлат университети   талабалари  ҳамкорлигида Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий таваллудининг 1120 йиллигига бағишлаб “Уйғониш даврининг буюк сиймоси” мавзусида  тарихий соат ўтказилди.Тадбирни АКМ   директори С.С. Шаропов очиб берди. Бухоро  Давлат  университети  Бухоро  тарихи  кафедраси ўқитувчиси    Бобожонов  Шавкат  “Буюк сиймоларимиз дилимизга жо” мавзуида  ва  Бухоро Давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонаси  Бухоро тарихи илмий бадиий  музей мудири Равшанов Ўктамали   “Буюк юртнинг улуғ фарзанди”  мавзуида маъруза қилдилар.Ўз маърузаларида, Наршахийнинг ҳаёти ва ижоди, буюк  алломанинг туғилиб ўсган жойлари, таълим олган мадрасалари, сабоқ олган устозлари, Бухоро халқига ноёб асар қолдирганлиги   тўғрисида  фикр юритдилар.
Кечада  Абу Бакр Наршахийнинг ҳаёти ва ижодини биласизми? номли савол –жавоб  баҳс ва мунозараларга  бой тарзда  ўтди ва мавзу юзасидан ўқувчиларнинг фикр – мулохазалари тингланди.
Тадбир давомида “БУЮК   ТАРИХНАВИС  ОЛИМ” мавзусидаги   китоб-расмли кўргазма  намойиш этилди.  Ўлкашунослик –ахборот секторининг I-тоифали  кутубхоначиси  Ашурова Ферузахон  китоб –расмли кўргазмани слайд орқали шарҳлаб берди.
Тадбир сўнгида  тарихий соатни ташкиллаштириш ва ўтказишда фаол иштирок  этган  ўқитувчи ва ўқувчилар  кутубхона  раҳбарияти томонидан китоб ва  фахрий  ёрлиқлар  билан  тақдирландилар.

АКМ  Ўлкашунослик – ахборот сектори мудири
Ҳамроева Инобат.