“Таълим жараёнини ривожлантириш ҳамда китобхонлик даражасини юксалтиришда ахборот-ресурс марказларининг ролини ошириш йўллари”

210

Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот-кутубхона маркази томонидан  2019 йил 5 март куни Бухоро муҳандислик технология институтига қарашли  ахборот-ресурс маркази ходимлари иштирокида  “Таълим жараёнини ривожлантириш ҳамда китобхонлик даражасини юксалтиришда ахборот-ресурс марказларининг ролини ошириш  йўллари” мавзусида ўқув семинар ўтказилди. Тадбирда жами 40 киши иштирок этди.
Тадбирни Бухоро муҳандислик ва технология институтига қарашли  ахборот-ресурс маркази раҳбари И. Тожиев кириш сўзи билан очиб берди. Ўқув семиарни  Бухоро вилояти ахборот-кутубхона маркази илмий-услубий бўлими мудири Н. Аминова  олиб борди.
Тадбир дастуридан ўрин олган мавзуларда вилоят АКМ илмий-услубий бўлими мудири Н. Аминова,  ахборот технологиялари бўлими бош кутубхоначиси  Н. Саидходжаева,  ахборот библиография бўлими бош кутубхоначиси С. Тешабаева,  фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири Л. Хамидовалар слайд намойиши орқали маъруза қилдилар. Маърузаларда ахборот-кутубхона  фаолиятида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг афзалликлари, китоб тарғиботининг замонавий йўллари: мультимедиа ва буктрейлерлар яратиш, фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона  хизмати  кўрсатишда янги иш шакллари масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди ҳамда ахборот-ресурс марказида янгича иш шакллари бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида  аниқ таклифлар берилди. Тадбир якунида  иштирокчилар билан савол-жавоблар ўтказилди.