Наврўз ўзлигимиз тантанаси

28

2019 йил 15-март куни Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилоят ахборот-кутубхона марказида “Навруз”  умум халқ байрамига бағишланган “Наврўз ўзлигимиз тантанаси” мавзуида адабий мусиқий кеча ўтказилди.  Тадбирни Абонемент ва КАА сектори мудири М. Абдурахмонова олиб борди.
Адабий мусиқий кечани Ахборот – кутубхона маркази директори С. Шаропов  очиб берди. Ўз маърузасида Наврўзни байрам қилиш Ўрта Шарқ ва Ўрта Осиё мамлакатларининг қадимий анъанаси эканлиги, бу байрам инсоннинг жуда қадимдан шакллана бошлаган маълум удум, урф – одатлари, кундалик турмуш эҳтиёжлари, атроф- муҳит, табиат омиллари билан муносабатлари заминида вужудга келганлигини таъкидлаб ўтди.            Тадбирда 29 – мактаб  ўқитувчиси Ё. Бахронова сўзга чиқиб Наврўз – бу яшариш, покланиш, уйғониш ва яхшилик, меҳр – мухаббат, оқибат, ўзликни, ўз қадриятларни англаш ва янгиланиш байрамидир. Маълумки, юртимиз байрамларга бой, аммо мана шу гўзал ва бетакрор байрамлар орасида Наврўз айёми ўзининг кўрки таровати ва маъно – мазмуни билан ажралиб туришини айтиб ўтдилар.

           Бундан ташқари тадбирда 29 – мактабнинг 5 -синф ўқувчилари тайёрлаб келган байрам дастурларини намойиш этдилар.Бу куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Тадбир сўнгида  фаол қатнашган болажонларга эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда  мавзуга оид адабиётларнинг очиқ кўргазмаси ташкил этилди. Ёшлар орасида  маънавий- маъри-фий  ишларни ташкил этиш  сектори мудири Г. Бахранова кўргазмага қўйилган адабиётларга шарх бериб ўтди.

                       Абонемент ва КАА сектори мудири
 М. Абдурахмонова