“МУҲАММАД НАРШАХИЙ – БУЮК ТАРИХНАВИС ОЛИМ” Бухоролик олим Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий таваллудининг 1120 йиллиги муносабати билан библиографик кўрсатгич тайёрланди

212

Абу Бакр Наршахий – Марказий Осиё тарихнавислигининг илк қадимий дурдоналаридан бири бўлмиш “Тарихи Бухоро” деб шуҳрат топган нодир асарнинг муаллифидир.  У ўз асарини 943 – 944 йилларда араб тилида ёзган ва шу йилларда тахтга ўтирган сомонийлар давлати ҳукмдори “Амири Ҳамид”,  яъни Абу Муҳаммад Нуҳ ибн Наср ибн Аҳмад ибн Исмоил  ас-Сомоний (943-954) га бағишлаган.
Абу Али ибн Сино номидаги вилоят ахборот кутубхона марказининг ўлкашунослик- ахборот сектори ходимлари “Муҳаммад  Наршахий –буюк  тарихнавис олим” Бухоролик олим Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий таваллудининг 1120 йиллиги муносабати  билан  библиографик кўрсатгич тайёрланди.

Библиографик кўрсаткич  кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Кўрсаткичга киритилган материаллар қуйидаги тартибда жойлаштирилган: (5) Китоблар, (15) вақтли матбуот нашрларида чоп этилган мақолалар, (9) веб ресурслардаги мақолалар кетма-кетлигига амал қилинган. Ҳар бир бўлимда манбалар хранологик  тартибида жойлаштирилган. Адабиётлар хронологик чегараси 1904-2010 йиллар саналади.

Муҳаммад Наршахий буюк тарих (Бухоролик олим Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий таваллудининг 1120 йиллиги муносабати билан