“Мовий жомадон”ташрифи

214

Бухоро вилояти ахборот-кутубхона марказининг Ёшлар орасида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш сектори ва Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими билан ҳамкорликда “Мовий жомадон” ташрифи лойиҳаси  доирасида  2-мактабнинг “7” А синфига ташриф буюришди.  Ташриф буюришдан мақсад ўқувчиларни кутубхона билан яқиндан таништириш ва китобга бўлган меҳрини ошириш. Ўқувчиларига Бухоро вилоят ахборот-кутубхона ходимлари  томонидан тайёрланган кутубхона тарихи ва кутубхонада сақланаётган қўлёзмалардан ташкил топган видео ролик ва слайд – шоу асосида кутубхонанинг ҳар-бир бўлим ва секторлари,  кутубхона хизматлари ҳақида гапириб берилди.

Ёшлар орасида маънавий-маърифий
ишларни ташкил этиш сектори мудири.
Г. Бахронова