Бухоро-сайёҳлар шаҳри

33

2019 йил 6 март куни Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилоят ахборо-кутубхона маркази  ахборот ва кутубхона ҳужжатларини сақлаш бўлимида “ Бухоро-сайёҳлар шаҳри ” деб номланган китоб-кўргазмаси ташкил қилинди.
Ушбу китоб кўргазмасидан қадимий Бухоро ҳақидаги адабиётлар ўрин олган. Китоб кўргазмасини ташкил қилишдан мақсад, мамлакатимизда 7 мингдан зиёд маданий мерос объектлари, ноёб тарихий ёдгорликлар, қадимий меъморчилик ва маданият обидалари мавжуд. Ҳар йили минглаб сайёҳлар Қадимий Бухорони, Шарқ гавҳари – Самарқандни, очиқ музейини зиёрат қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрадилар.“Бухоро-сайёҳлар шаҳри” деб номланган китоб-расмли кўргазмага ташриф буюрган фойдадаланувчилар “Кўҳна ва боқий Бухоро”, “Бухоро тарихи”, “Самарқанд”, “Термиз”, “Мозийдан таралган зиё”, “Чор Бакр” ва барча вилоятлар билан батафсил таништирувчи китоблар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.