“Ахборот-кутубхона муассасаларида маркетинг хизматини ривожлантириш”

183

Республика ахборот-кутубхона марказининг 2019 йил 07 февралдаги 04-01-9/20-сон хати ижросини таъминлаш мақсадида Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот-кутубхона марказида  2019 йил 14 март куни  вилоятдаги ахборот-кутубхона муассасаларининг фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассислари иштирокида “Ахборот-кутубхона муассасаларида маркетинг хизматини ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбирда жами  75  киши иштирок этди. Тадбирни ўтказишдан мақсад Республика ахборот-кутубхона маркази томонидан “Ахборот-кутубхона муассасаларида маркетинг хизматини ривожлантириш” бўйича ишлаб чиқилган тавсияномани тақдимот қилишдан иборат.Тадбирда  Бухоро Давлат университети ўқитувчиси, Иқтисод фанлари номзоди   М.Таирова иштирок этдилар. Вилоят АКМ директор ўринбосари З. Салимова давра суҳбатини олиб борди. Бухоро Давлат университети ўқитувчиси Мавлуда Таирова  “Маркетинг хизматининг асосий вазифалари ва уни ташкил этиш усуллари” мавзусида слайд намойиши орқали маъруза қилдилар. Ўз маърузаларида маркетинг тушунчаси, мижозлар талабини ўрганиш, бунда  кузатув ва  сўров (оғзаки, ёзма) орқали тадқиқот ўтказиш ҳақида мисоллар асосида батафсил баён қилдилар.  Вилоят АКМ илмий-услубий бўлим бош кутубхоначиси С. Кадирова сўзга чиқиб, “Ахборот-кутубхона фаолиятида маркетинг хизмати” мавзусида слайд намойиши орқали маъруза қилди. Шунингдек, давра суҳбати дастуридан ўрин олган мавзулар бўйича вилоят АКМ фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири Л. Хамидова ва ахборот технологиялари бўлими бош кутубхоначиси Н. Саидходжаеваларнинг слайдлар орқали маърузалари тингланди. Тадбир якунида иштирокчилар билан савол-жавоблар ўтказилиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда “Ахборот-кутубхона фаолиятида маркетинг хизматининг ўрни” мавзусида услубий тавсиянома тарқатилди.