“Замонавий ахборот-кутубхона хизматларини ривожлантиришда янги имкониятлар”

506

Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот-кутубхона марказида вилоятдаги ахборот-кутубхона муассасаларининг услубиётчилари ва ахборот технологиялари бўйича мутахассисларидан иборат жами 125 киши иштирокида ана шу мавзуда  семинар ўтказилди.

Тадбирда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг хизмат раҳбари   Ф. Рўзиева иштирок этдилар. Вилоят АКМ директори С. Шаропов семинарни олиб борди. Тадбирда  вилоят АКМ ахборот технологиялари бўлими мудири  Р. Рамазонов, ахборот технологиялари бўлими бош кутубхоначиси Н. Саидходжаева, ахборот биб-лиография бўлими бош кутуб-хоначиси  С.Тешабаева, фойдаланувчиларга хизмат кўрсапиш бўлими мудири  Л. Хамидова, Илмий-услубий бўлим мудири Н.Аминовалар мавзуга бағишланган маърузаларини слайд намойиши орқали тақдим этдилар.


Шунингдек, Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг хизмат раҳбари Ф. Рўзиева сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан ахборот-кутубхона соҳасида қаратилаётган эътибор, бир йилдан буён вилоят АКМлари Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тасарруфига ўтказилганлиги ва соҳага оид барча меъёрий ҳужжатлар Ўзбекистон Миллий кутубхонаси йўналишига мослаштирилганлиги ҳақида фикр юритиб, ахборот-ресурс марказларида китоб тарғиботини юқори поғонага кўтариш ва вилоят АКМ билан яқин ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди ҳамда иштирокчиларнинг саволларига жавоб берди.

Семинар якунида услубий қўлланмалар тарқатилди.