“Қирғиз адабиётининг ёрқин юлдузи”

329

Бухоро вилояти ахборот-кутубхона марказида жорий йилнинг 19 декабрь куни Қирғизистон халқ ёзувчиси, буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига бағишлаб “Қирғиз адабиётининг ёрқин юлдузи”мавзуида адабий-бадиий кеча ўтказилди.

Тадбирни кириш сўзи билан Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот-кутубхона маркази директори С. Шаропов очиб берди.

Тадбирда БДУ МТМ кафедраси ўқитувчиси М.Б. Шарипова, Бухоро педагогика коллежи ўқитувчиси Д. Набиева,  БДУ МТМ факультетининг 2-босқич талабаси М. Шукурова, БДУ МТМ факультетининг 2-босқич талабаси З. Ортиқовалар сўзга чиқдилар. Улар ўз маърузаларида қирғиз халқ ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг жаҳон адабиёти хазинасига қўшган улкан ҳиссаси, унинг қисса ва романлари қаҳрамонлари халқимиз учун қадрли, яқин бўлиб кетган адибнинг нафақат Қирғиз эли, айни пайтда, бутун туркий мамлакатлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва қадрли сиймога  айланганининг боиси шунда эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Тадбирда БДУ талабалари ҳамда Бухоро педагогика коллежи ўқувчилари адиб ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.

Шунингдек, тадбир давомида БДУ талабалари ҳамда Бухоро педагогика коллежи ўқувчилари ўртасида мушоира ўтказилди. Ушбу шеърхонлик мусобақаси барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбир якунида  Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири Л. Хамидова томонидан “ Чингиз Айтматов икки халқни бирлаштирган ижодкор” китоб-расмли кўргазманинг шарҳи ўтказилди.  Шу билан бирга тадбир иштирокчиларига АКМда яратилган Чингиз Айтматовнинг асарларининг QR коди ҳақида маълумот берилди.  Китоб кўргазмаси тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.

Тадбир сўнгида фаол қатнашган ўқитувчи ва талабаларга АКМ раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари топширилди.