Ўзбекистон Конституцияси жамиятимиз равнақининг кафолати

299

2018 йил 7 декабрь куни Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот кутубхона марказида  “Ўзбекистон Конституцияси жамиятимиз равнақининг кафолати”  мавзусида  давра суҳбати  ўтказилди.
Тадбирни кириш сўзи билан Ахборот ва кутубхона хужжатларни тўлдириш бўлими етакчи мутахассиси Ф.Ашурова очиб,  сўзни  АКМ директори С.Шароповга берди.

Бухоро юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг “Хуқуқшунослик” кафедраси ўқитувчиси И.Муйиновнинг  “Конституция ва хуқуқий маданият” мавзусидаги маърузаси тингланди. Коллеж талабалари тадбирда фаол иштирок этдилар ҳамда  ўзларинининг фикрларини баён қилдилар.

Тадбирда умумий ўқув зали 1-тоифали мутахассиси М. Шермардова “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – бош қомусимиз” номли слайд тақдимотини намойиш этди.

Тадбир сўнгида Ҳуқуқий ахборот сектори 1-тоифали кутубхоначиси З.Болтаева  “Ўзбекистон Конституцияси мустақил кўзгуси” мавзусидаги китоб-расмли кўргазмани шарҳлаб берди.

Тадбир якунида қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар

Д.Ахророва
АКМ ҳуқуқий ахборот сектори мудири