Ўзбекистонликлар янги йилда неча кун дам олиши маълум бўлди

149

Президентнинг тегишли фармонларига мувофиқ, ўзбекистонликлар беш кун давомида дам олишади.

29 декабрь (шанба) куни ўзбекистонликлар ишлайди, чунки дам олиш куни 31 декабрга (душанба) кўчирилди.

Дам олиш кунлари 30 декабрь (якшанба) кунидан бошланади. 1 январь (сешанба) байрам куни, иш бўлмайди. 2 январь (чоршанба) «қўшимча ишланмайдиган кун», деб эълон қилинди. 3 январь (пайшанба) куни ўзбекистонликлар 5 январь ҳисобидан дам олишади.

– 2018 йил 30 декабрь – якшанба (тақвимга кўра, дам олиш куни);
– 2018 йил 31 декабрь – душанба (29 декабрдан кўчирилган дам олиш куни);
– 2019 йил 1 январь – сешанба (байрам, ишланмайдиган кун);
– 2019 йил 2 январь – чоршанба (қўшимча ишланмайдиган кун);
– 2019 йил 3 январь – пайшанба (5 январдан кўчирилган дам олиш куни).

Кейинги йилнинг 5 январь (шанба) куни ўзбекистонликлар ишга чиқиши керак бўлади.

Президент фармонида айтилишича, қўшимча ишланмайдиган кун ишчиларнинг йиллик меҳнат таътили давомийлигини уч иш кунига қисқартириш ҳисобидан қопланади.