Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот-кутубхона маркази томонидан Қоракўл саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежига қарашли ахборот-ресурс марказида “Ахборот-кутубхона муассасалари: замонавий фаолият йўналишлари” мавзусида сайёр семинар ўтказилди. Семинарда Қоракўл, Олот , Жондор туманлари ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари тасароруфидаги АРМлари ходимлари иштирок этдилар.
Тадбир дастуридан ўрин олган қуйидаги мавзуларда вилоят АКМ мутахассисларининг слайд намойиши орқали маърузалари тингланди:
– “Электрон манбаларни ҳисобга олиш, уларга илмий ва техникавий ишлов бериш ва каталоглаштириш”;
– “Ахборот-кутубхона муассасаларида замонавий библиографик фаолиятни ташкил этиш” ;
– “Ахборот-кутубхона муассасаларида интерактив хизматларни ташкил этиш”
Тадбир якунида методик тавсиялар тарқатмалар тақдим этилиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.