Ўзбек адабиётининг забардаст вакили

60

2018 йил   23 ноябрь куни Бухоро вилояти Ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров таваллудининг 90 йиллигига бағишлаб “Ўзбек адабиётининг забардаст вакили”мавзуида адабий-бадиий кеча ташкил этилди.

Тадбирни кириш сўзи билан Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот-кутубхона маркази Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири Л. Ҳамидова очиб берди.

Тадбирда БДУ МТМ кафедраси ўқитувчиси М.Б. Шарипова,  БДУ МТМ кафедраси ўқитувчиси Ш.Ш. Низомова, БДУ МТМ факультетининг 2-босқич талабаси М. Шукурова, БДУ МТМ факультетининг 2-босқич талабаси Г. Самадова, Бухоро педагогика коллежи 2-босқич ўқувчиси З.Атоевалар сўзга чиқдилар.

Улар ўз маърузаларида ўзбек насрининг йирик намояндаларидан бири, ёзувчи Пиримқул Қодировнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти, замонавий ҳамда тарихий мавзуларда ёзилган кўп роман, қисса ва ҳикоялари ўзбек реалистик прозасининг нодир намуналари қаторидан ўрин олганлиги, ўлмас ғоялар, чин истеъдод ва донишона тафаккурнинг тантаналари адиб ижодиётида ҳаётий ҳаққонияти, қизғин жозибаси билан намоён бўлишлигини таъкидлаб ўтдилар.

Бундан ташқари тадбирда БДУ талабалари ҳамда Бухоро педагогика коллежи ўқувчилари адиб ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.

Шундан сўнг БДУ талабалари ҳамда Бухоро педагогика коллежи ўқувчилари ўртасида мушоира ўтказилди. Ушбу шеърхонлик мусобақаси барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбир давомида АББ бўлими мудири М. Исматова. “Жавонимиз адабиётларидан баҳраманд бўлинг”мавзусидаги китоб-расмли кўргазмани шарҳлаб берди.  Китоб кўргазмаси тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.

Тадбир сўнгида фаол қатнашган ўқитувчи ва талабаларга АКМ маъмурияти томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 

Умумий ўқув зали мудири Ш. Фозилова.