«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва ахборот технологияларини ривожлантириш- замон талаби» мавзусида   билимдонлар беллашуви ўтказилди.

58

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Бухоро вилояти АКМда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва ахборот технологияларини ривожлантириш- замон талаби» мавзусида   билимдонлар беллашуви ўтказилди.

Тадбирни АКМнинг директори С.С.Шаропов очиб берди. Тадбирда  Бухоро мухандислик технология институти катта  ўқитувчиси Мусаева Жамиланинг“Тадбиркорлик тараққиётимиз таянчи” мавзуида, Бухоро туризм коллежи ўқитувчиси  Рахмонова Фазилатнинг“Тадбиркорликда иқтисодий ғоялар” мавзуида маърузалари  тингланди.Ўз маърузаларида, Жамиятдаги ҳар қандай янгиланиш,ҳар қандай ўзгариш,аввало инсон учун,унинг хаётини фаровон этиш учун амалга оширилмоғи даркорлиги  тўғрисида  фикр юритдилар.Фаол тадбиркорлик бизнес фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган иқтисодий йўналишлар ҳақида фойдаланувчиларни яқиндан таништирдилар.

Тадбир давомида  Бухоро вилояти телерадиокомпанияси бош муҳаррири Очилова Инобатнинг фаол тадбиркорларга бағишлаб ёзган шеърларидан намуналар тингланди.

Тадбир баҳс ва мунозараларга  бой тарзда  ўтди ва мавзу юзасидан ўқувчиларнинг фикр- мулохазалари тингланди.
Кечада ташкил этилган “Ғоя бир, мақсад бир, Ватан ягона” мавзусидаги китоб-расмли  кўргазмага  Ўлкашунослик –ахборот сектори мудири И. Ҳамроева шарҳ берди.

Тадбир сўнгида Билимдонлар-беллашувини ташкиллаштириш ва ўтказишда фаол иштирок  этган  Ўқитувчи ва ўқувчилар  кутубхона  раҳбарияти томонидан  фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
АКМ  Ўлкашунослик – ахборот сектори мудири Ҳамроева, Инобат.