Оилавий қадриятларни мустаҳкамлашда китобнинг ўрни

82

2018 йил 20 ноябрь куни Ахборот-кутубхона маркази ходимлари ва Жўбори Калон аёл-қизлар ислом ўрта махсус билим юрти ўқитувчилари ва ўқувчилари, Бухоро шаҳар маданият колледжининг кутубхонашунослик йўналиши 2-босқич ўқувчилар ҳамкорлигида “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлашда китобнинг ўрни” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.


Тадбирда Оила, одоб-ахлоқ ва таълим-тарбияга эътибор қон-қонимизга сингиб кетганлиги, китобнинг инсон ҳаёти, кишилик жамияти маънавий тараққиётидаги беқиёс ўрни қадимдан маълумлиги, у дунёни таниш, билим бериш билан бирга гўзалликка муҳаббат уйғотиш, ундан завқланиш, ёвузликдан нафратланиш туйғусини пайдо қилиши, бугун китобхонлик сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилиши. Китоб ўқиш маданиятига китоб харид этиш ва кутубхонани мунтазам бойитиб боришга алоҳида эътибор билан қараш, китоб сақлаш одоби, ўқиш жараёни, ўқиганни ўзига ва ҳаётга татбиқ эта билиш, китобни танлаб, аниқ мақсадни ўйлаган ҳолда ўқиш зарурлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.

Бухоро вилоят АКМ
бош кутубхоначиси
С. Тешабоева