Бухоро хаттотлик мактаби тарихи ва унинг маданий ҳаётга таъсири мавзусида ўқув тренинги ўтказилди.

68

2018 йил 27ноябрь куни Ахборот-кутубхона марказида кутубхона ходимлари БДУ мутахассислари ва  Бухоро маданият коллежи ўқувчилари билан ҳамкорликда  Бухоро хаттотлик мактаби тарихи ва унинг маданий ҳаётга таъсири (XIX-XX асрлар) мавзусида ўқув тренинги ўтказилди. Тренингни Бухоро Давлат Университети халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ўқитувчиси Джўраев Ҳусен Хайруллоевич ўз тажрибалари бмлан ўртоқлашиб, таклиф мулохазаларини ўргатди.

Мавзу бўйича кутубхона ходимлари иш жараёнида фойдаланиш бўйича савол-жавоблар асосида ўтказилди, айниқса учрашувда  аждодларимизнинг бебахо исломий-ирфон, маънавий-маърифий, илмий-фанний меросидан авлодларни баҳраманд қиладиган санъат даражасида улуғланишига лойиқ хаттотлик ва китобат санъати хақида тўхталиб, Ўрта Осиёда дастлабки хаттотлик мактабларининг хат услуб ва турлари, Бухорода хаттотлик мактабининг вужудга келиши, XIX асрга қадар Бухоро хаттотлик мактабининг намоёндалари ва уларнинг фаолиятларига тавсиф бериб ўтди. Тадбир юқори савияда савол-жавоблар тариқасида ўтказилди.