Академик Иброҳим Мўминов (1908 – 1974) таваллудининг 110 йиллигига бағишлаб хотира кечаси

99

2018 йил 14 октябрь куни Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот кутубхона марказида Бухоро давлат университетининг “Тарих ва маданий мерос” факультети  талабалари ва  ички ишлар академик лицейи талабалари  ҳамкорлигида Ўзбек фаниниг фахри  Академик Иброҳим Мўминов  (1908 –  1974) таваллудининг 110 йиллигига бағишлаб хотира  кечаси ўтказилди.

Тадбирни Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро  вилояти АКМ   директори С.С. Шаропов очиб берди. Бухоро Давлат университети Бухоро тарихи кафедраси ўқитувчиси Бобоев Шавкат “Ўзбекистонда фалсафа фанини ривожлантиришда Академик Иброҳим Мўминовнинг ўрни”  мавзуида  ва   Бухоро тарихи илмий – бадиий  музей мудири – Равшанов Ўктамали  Рустамович “Миллий маданиятимизнинг жасур жонкуяри”мавзуида маъруза қилдилар.Ўз маърузаларида, Ўзбекистонда илм-фаннинг   ривожланишига  катта хисса қўшган олим, академик Иброҳим Мўминовнинг ҳаёти ва ижоди, ёш авлодни буюк мутафаккирлар қолдирган меърослар билан таништириш, уларнинг хаётлари мисолида ёшларни ватанга садоқатли ва  фидойи қилиб тарбиялаш тўғрисида фикр юритдилар.

Тадбир давомида ўлкашунослик ахборот- секторига Бухоролик шоир  ва ёзувчилар томонидан туҳфа этилган  адабиётларнинг электрон кўргазмаси ҳамда  янги  адабиётлар  тақдимоти намойиш этилди.Шундан сўнг Вилоят ва шаҳар  маънавият  тарғибот бўлимларида  раҳбарлик қилган Рўзимурод Маҳмудов “Қалбим сизники”номли шеърларини, Бухоро  вилояти  телерадиокомпанияси  бош  муҳаррири Инобат Очилова “Бегим” номли тўплам ичидан ўрин олган шеърларидан намуналар ўқиб бердилар. Бухоро Давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонаси “Ҳужжатлар ва фонотека” фонди илмий ходими Ахтам Фатуллоевич Ахмедов “Бухоро музейларидаги қадимги қўлёзма дурдоналар”, “Халқ турадиган  жойларнинг рўйхати” Бухоро музей-қўриқхона  ҳузуридаги араб  ёзувидаги  қўлёзмаларни  ўрганиш илмий марказида мавжуд  бўлган  Бухоро,Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Туркистон, Афғонистон, Эрон ва Араб мамлакатлари тарихига оид, улар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар тарихга доир кўплаб асарлар ҳақида сўзлаб берди.

Кечада “Илм, жасорат  қадрланади”  мавзуида кўргазма  намойиш этилди. Кутубхоначи Феруза Ашурова иштирокчиларни кўргазма билан таништириб, адабиётларни шарҳлаб берди.

Тадбир сўнгида  Хотира кечасини ташкиллаштириш ва ўтказишда фаол иштирок  этган  Ўқитувчи ва ўқувчилар  кутубхона  раҳбарияти томонидан  фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

 

АКМ  Ўлкашунослик – ахборот сектори мудири Ҳамроева, Инобат