“ Шарқнинг буюк алломаси” буюк олим Форобий таваллудининг 1145 йиллигига бағишлаб адабиётлар тавсия рўйхати тайёрланди.

123

Форобий Шарқда биринчи бўлиб ўрта асрлар учун тўлиқ ва мукаммал бўлган фанлар таснифини яратдики, бу ўз даври илмий тафаккури учун ҳақиқий қомус эди. Форобий ўрта аср мутафаккирларидан биринчи бўлиб жамият ҳаёти хусусиятлари ва тузилишини ўрганиш муаммосини ишлаб чиқди ва бир қатор асарларини шу муаммога бағишлади.
Абу Али ибн Сино номидаги вилоят ахборот кутубхона марказининг ахборот –библиография бўлими ходимлари “ Шарқнинг буюк алломаси” буюк олим Форобий таваллудининг 1145 йиллигига бағишлаб адабиётлар тавсия  рўйхати тайёрлади.

Ушбу тавсия рўйхатини тузишдан мақсад  китобхонлар диққатини  Абу Наср Форобий ҳаёти ва ижодига жалб қилиш,  олтин меросини ўрганиш ва уни асрай олиш,бой меросини халқимизга етказиш ва китобхонлар орасида тарғибот қилишдан иборат.
“Шарқнинг буюк алломаси” адабиётлар тавсия рўйхатида   Абу Наср Форобий ҳаёти, ижоди,  тариқати ҳақида  адабиётларда маълумотлар  берилган.
Қўлланма илмий ходим,  ўқитувчилар, олий ўқув юртлари, ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчилари  ва  кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.