Тил – миллат фахри

168

2018 йил   18 октябр куни Бухоро вилояти Ахборот-кутубхона марказида “Ўзбекистон Республикаси Давлат тили” тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кунга бағишланган “Тил – миллат фахри” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирни кириш сўзи билан Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот-кутубхона маркази директори С.Шаропов очиб берди. Ўз маърузасида  тил ўзаро муомала, алоқа воситаси, тафаккур қуроли.Дунё халқлари учун ўз она тили бебаҳо қадрият, миллат ғурури , тилнинг миллат, давлат, жамият тараққиётидаги ўрни жуда муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда “Хабар”газетаси мухбири А. Истамов , БДУ ўзбек филологияси факультет доценти Г.И. Тоирова, БДУ ўзбек филологияси факультети ўқитувчилари М.Ҳожиева ва Ш. Гулямовалар сўзга чиқдилар. Улар ўз маърузаларида миллат руҳи, ғурури ва тафаккури она тилида аксини топади.Бир сўз билан айтганда, тил миллатнинг маънавий-руҳий бойлиги, мулки экан, унга ҳурмат билан қараш, эъзозлаш, унинг юксалиши, тилимизнинг софлиги, бойлиги йўлида курашиш, миллий қадриятлар даражасига кўтариш барчамизнинг бурчимиз эканлигини гапириб ўтдилар.

Бундан ташқари тадбирда БДУ талабалари ҳамда Бухоро маданият коллежи талабалари ўзларининг мусиқали чиқишларини намойиш этдилар Бу эса тадбир кўркига янада кўрк қўшди. Айниқса талабаларнинг  она тилимизни мадҳ этувчи шеърлари, куй ва қўшиқлари барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбир сўнгида Ёшлар орасида  маънавий- маърифий ишларни ташкил этиш  сектори мудири Г. Бахранова.“Тил – тафаккур бойлиги”мавзусидаги китоб-расмли кўргазмани шарҳлаб берди.Китоб кўргазмаси тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.

Лайло Ҳамидова
Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири.