“Икки қардош руҳиятининг мусаввири” Абай Қўнонбоев таваллудининг 173 йиллигига бағишлаб адабиётлар тавсия рўйхати тайёрланди.

154

Абай – Иброҳим Қўнонбоев – XIX асрнинг иккинчи ярмида яшаб, ижод этган қозоқ шеъриятининг машъали, бастакор, файласуф ва қозоқ  ёзма адабиётининг   асосчиси, маърифатпарвар шоирдир.

Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот-кутубхона маркази ахборот библиография бўлими мутахассислари томонидан “Икки қардош руҳиятининг мусаввири” Абай Қўнонбоев таваллудининг 173 йиллигига бағишлаб адабиётлар тавсия рўйхати тайёрланди.

Ушбу тавсия рўйхатин тузишдан мақсад қозоқ адабиётининг асосчиси, маърифатпарвар шоири Абай Қўнонбоевнинг  ҳаёти ва ижодий фаолиятига жалб қилиш, олтин меросини ўрганиш ва уни асрай олиш, бой меросини халқимизга етказиш ва китобхонлар орасида тарғиб қилишдан иборат. Тавсия рўйхатда Абай Қўнонбоев ҳаёти, ижоди, тариқати ҳақида маълумотлар берилган.
Қўлланма илмий ходим,  ўқитувчилар, олий ўқув юртлари, ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчилари  ва  кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.