“ Улуғларга муносиб эҳтиром ” Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига бағишлаб адабиётлар тавсия рўйхати тайёрланди.

117

Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов нафақат қирғиз эли, айни пайтда бутун туркий мамлакатлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва  қадрли сиймо, Ўзбекистоннинг улкан дўсти эди.
Абу Али ибн Сино номидаги вилоят ахборот кутубхона марказининг ахборот –библиография бўлими ходимлари  Қирғизистон халқ ёзувчиси, давлат арбоби, дипломат Чингиз Айтматов  таваллудининг  90 йиллиги муносабати  билан “ Улуғларга муносиб эҳтиром ”  деб номланган тавсия  рўйхат тайёрлади.

Ушбу тавсия рўйхатда ёзувчининг ҳаёти ва ижоди  Чингиз Айтматовнинг кутубхона фондида мавжуд бўлган асарлари  матбуот нашрларида чоп этилган мақолалар жой олган. Шунингдек,  ахборот  технологиялари бўлими томонидан QR-кодлар ёрдамида Чингиз Айтматов асарларини юклаб олиш учун махсус кўргазма тайёрланди. Кўргазмада Чингиз Айтматовнинг  15 та асари жойлаштирилди.
Мазкур тавсиявий рўйхат ўқитувчилар, талабалар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.