Ахборот-кутубхона марказимиз ходими «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар» ярмаркасида ўз лойиҳаси билан иштирок этди.

363

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар» ярмаркаси ташкил этилди. Талаба ва магистрлар, ёш олимлар дастурий ва технологик, жами 100дан ортиқ ишланмаларини тақдим этишди.

Ахборот-кутубхона марказимиз ходими Рамазонов Рустам ҳам ўзининг www.boqiybuxoro.uz веб ишланмаси билан қатнашиб сертификат билан тақдирланди. Сайтда кўҳна ва боқий Бухоронинг тарихи, обидалар, меҳмонхоналар, Бухоро вилоятида бўлиб ўтган янгиликлар, кутубхона саҳифасида Бухоро маданияти, тарихи, обидалари ва бошқа мавзусида оид адабиётлар, виртуал Бухоро обидаларига саёҳат ҳамда ҳозирги кундаги истиқболлари ёритилиб берилган.