ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БЎЛИМИ

797

?2007 йил ташкил қилинган. 1-қават
 Иш вақти:  соат 9.00дан – 18.00 гача.
Дам олиш куни: душанба
Тел : (8365) 223-84-64 

Шўъбалар:

 Умумий ўқув зали

Абонемент ва КАА сектори

Электрон ўқув зали

Ёшлар орасида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш сектори

 АСОСИЙ ВАЗИФАСИ

-Бўлим АКМни билим масканига айлантириш, ўз ҳудудида илм-фан, техника ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида АКМ ва  бўлимнинг ишини ташкиллаштириши лозим. Бўлим ташкилот, корхона, идоралар, ўқув муассасалари ва китобхонларнинг барча тоифаларини зарурий ахборот билан тезкор ва тўлиқ таъминланишини  ташкил этади.

-Электрон ресурслардан кенг қамровда фойдаланишга қаратилган янги  ва юқори  технологияларнинг  ривожлантиришни  таъминлаш.

– Ахборотни эркин олиш борасида ижтимоий институтлар ва  фуқаролар  ҳуқуқларини  таъминлаш тизимини  яратиш.

– Жамиятнинг сифатли ахборот махсулотлари ва хизматларга бўлган  эҳтиёжларини қондириш.

?

– “Электрон кутубхона”да электрон ресурсларни яратиш  ҳамда  уларнинг сақланиши  ва эркин фойдаланиш  учун берилишини  таъминлаш.

– Китобхонларнинг АКМ электрон ресурслари ва масофадаги  ресурслардан фойдаланишларини таъминлаш.

– Самарали ва сифатли электрон ресурсларни унумли излаш  ва олиш борасида китобхонларга  кўмаклашиш.

– Электрон библиографик маълумотлар базасидан китобхонларнинг  фойдаланишларини ташкил  қилиш.

– Нашр ва бошқа ҳужжатларни ўқувчиларнинг уйига берилиши ва  ҳужжатларнинг жойлашиши тўғрисида  ахборот тақдим этиш.-Бўлим белгиланган  қоидаларга  асосан АКМ фондида мавжуд  ҳужжат  ва  материалларнинг ҳисобини юритади,  сақланиши  ва  фойдаланилишини  амалга  оширади.

-АКМнинг барча  ахборот ресурслари ва  унинг  чегарасидан ташқарида  бўлган ахборот ресурсларидан китобхонларнинг фойдаланиши учун  имконият  яратади.

-Кутубхоналараро абонементнинг (КАА) автоматлаштирилган тизимини  амалга оширади.

-Ҳужжатларни электрон буюртма қилиш ва етказиш, КАА ривожлантиришни амалга оширади.

-Турли хилдаги ташувчиларда ахборот ресурсларни тақдим этиш орқали дифференциялашган ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилишини амалга оширади.

-Фойдаланувчиларга пуллик хизмат асосида Интернет орқали ҳужжатларни етказиб берилишини  амалга  оширади (ҳужжатларни электрон етказиб бериш).

-Фойдаланувчиларнинг ПКда ишлаш, мавзуга оид ахборотни профессионал даражада излашни ўрганишиларини ташкил этади.

– Фондларда зарурий адабиёт ёки ҳужжатлар бўлмаган ҳолатда  КАА орқали  уларнинг изланиши ва тақдим этилишини таъминлайди.

-Бўлим тасдиқланган умумий иш режага мувофиқ иш олиб боради.

-Бўлим китобхонларни автоматлашган режимда рўйхатга олади, карточкалар шаклида китобхонлар картотекасини юритади.

-Бўлим ўз ҳудудидаги барча ташкилот, корхона ва таълим муассасаларининг рўйхатга олинишини таъминлайди ва “Ташкилот,  корхона  ва таълим муассасалари” манзилли  картотекасини юритади.

-КАА ишини амалга оширади ва ҳар-бир ташкилотдан масъул шахснинг рўйхатга олинишини  ташкил қилади.

-Тоифа турлари ва ягона китобхон чиптаси бўйича китобхонларни АКМга рўйхатга олади, доимий китобхонлар учун 3 йил муддатга китобхон чиптасини беради, АКМ ходимлари учун 2 йилда 1 маротаба китобхон  чипталарини  қайта рўйхатдан ўтказади.

-Тақдим этиладиган китобхон чипталарига асосан талаб бўйича китобхонларга  адабиёт  беради.

-Китобхон чиптасига асосан ўқув залларида китобхонларга хизмат кўрсатади.

-Юқори даражадаги маданият ва профессионалликни намоён этган ҳолда китобхонларга сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлайди, ахборот бўлган талабларни  имкон  қадар  кониқтиради.

-Ҳужжатларга мувофиқ янги даврий нашрлар ва китобларни қабул қилади, олиш-топшириш далолатномаларига асосан уларнинг  ўқув залларига берилишини таъминлайди.

-Ўқув залларининг ёрдамчи фондларида мавжуд адабиётларни назорат қилади ва сақланишини амалга оширади.

-Ўқув заллари ёрдамчи фондларининг топографик картотекасини юритади.

-Таққослама далолатномалар бўйича китобхонлардан олинган адабиётларни назорат қилади ва ҳар куни китоб сақлаш бўлимига етказилишини таъминлайди.

-Янги олинган, кўп сўраладиган справочниклар, энциклопедиялар, луғат, китоб  ва нашрлардан ўқув зали  фондини шакллантиради.

-Ўқув зали фонди 3-7 мингдан ошмаслиги лозим.

-Ўқув залининг ёрдамчи фондини ҳар йили  хатловдан ўтказади.

-Ўқув зали фондидан кам сўраладиган адабиётларни аниқлайди ва далолатномалар бўйича китоб сақлаш бўлимига етказади.

-Хизмат кўрсатиш бўлими ҳар куни талабнома бўйича китобхонларга  адабиёт беради ва қабул қилади, статистик ҳисобот юритади ва ҳисобот маълумотларнинг ҳаққонийлигини  таъминлайди.

-Услубий бўлим билан ҳамкорликда китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими иши бўйича услубий ҳужжат ва йўриқномалар ишлаб чиқади.

-АКМ ўқув заллари ва фойесида ҳар ҳафтада янги олинган адабиётлар кўргазмасини ташкил қилади.

-Мухим саналарга бағишлаб анжуман, кеча, кўрик-танловлар ва кўргазмалар ўтказади, китоблар тақдимоти ва бошқа тадбирларни амалга оширади.

-Библиография бўлими билан биргаликда корхона ва ташкилотлар учун шартнома бўйича пуллик хизмат асосида мавзувий кўргазмаларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича йиллик иш режани ишлаб чиқади.

-Кўргазмаларни ўтказишнинг йиллик иш режасига асосан пуллик кўргазма   ва кўчма  кутубхоналарни ташкил этади.

-Фондларни тўлдириш бўлими билан келишилган ҳолда китобхонлар томонидан йўқотилган китоблар ўрнига мазмун жиҳатидан тенг қийматли китобларни қабул қилади, “Йўқотилган китоблар ўрнига қабул қилинган китоблар ҳисобини юритиш дафтари”да рўйхатга олади.

-Йўқотилган китоблар ўрнига қабул қилинган китоблар ҳисобини юритиш дафтари”га асосан китобхонлар томонидан йўқотилган ёки шикат етказилган адабиёт ва нашрларни ҳисобдан чиқаради, ўрнига  қабул қилинган  китобларни балансга киритади.

-Йўқотилган китоблар ўрнига қабул қилинган  китобларни далолатнома ва илова қилинадиган  рўйхат асосида китоб тўлдириш бўлимига  топширади.

-Телефон орқали гаплашиш ёки китобларни ўз вақтида қайтариш бўйича хат юбориш орқали қарздор-китобхонлар билан доимий ишлаш. Китобхон келмаган тақдирда “Кафолат хати”га мувофиқ  зарарни қоплаш  тўғрисида  ташкилот раҳбари номига хат юбориш.

-Шикастланган китобларни танлайди ва реставрация қилади.

-Кутубхонага келган адабиётларни тарғиб қилиш ҳамда ахборот фаолиятини юритишнинг янги шакл  ва услубларини  жорий этади.

-Ўз фаолиятига етакчи  технологияларни тадбиқ этади.

-Кутубхонанинг нашриёт фаолиятини тайёрлайди ва унда иштирок этади.

-Кутубхоначилик иши сохасидаги етакчи тажрибаларни  ўрганади ва  оммалаштиради.

-Бўлим ходимларининг малакасини оширишда бўйича зарурий тадбирларни  амалга  оширади.