Мультимедиа лойиҳаси

767

11Замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари воситалари имкониятлари жуда кенг бўлиб, унга компьютер, мультимедиа воситалари, компьютер тармоқлари, интернет каби тушунчалардан ташқари, қатор янги тушунчалар ҳам киради. Шу имкониятлардан фойдаланган ҳолда Бухоро вилоят ахборот-кутубхона маркази ахборот технологиялари бўлими ва ўлкашунослик ахборот сектори  билан ҳамкорлигида buxorolib.uz веб-сайтида мультимедиалар сахифаси яратилди. Китобхон фойдаланувчи учун ушбу сахифа ўлкамиз тарихининг турли даврларига тегишли турар жойлар, меъморий обидалар, қадамжолар, ҳунармандлик қуроллари, қадими буюмлар яъни сопол идиш-товоқлар, ўчоқларда мўъжаз тасвир ва ёзувлар зарб қилинган тангалар, заргарлик буюмлари ва ҳоказо мультимедиа технология ёрдамида ахборот-таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириб беради.