АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БЎЛИМИ

701

   2007 йил ташкил қилинган. 1-қават

   Иш вақти:  соат 9.00дан – 18.00 гача.

   Дам олиш куни: шанба, якшанба

 

?

АСОСИЙ ВАЗИФАСИ

 Ахборот технологиялари бўлимининг асосий вазифаси- янги ахборотлаштириш воситалари: электрон кутубхона ва маълумотлар захирасини, электрон каталогининг ахборот ресурслари ёрдамида бирлаштириб яратиш.

-Маълумот – библиография фондини анъанавий (китоблар, даврий нашрлар) ва ноанъанавий (аудивизуал,электрон) материаллар билан бойитиш ва сифатини ошириш.

-Ахборот технологиялари бўлими вазифаларига қуйидагилар киради:

-Ахборот технологияларини ишга жорий этиш учун техника захирасини яратиш ва ишлаб чиқиш.

-Турли масалалар бўйича фойдаланувчиларга илмий маслахат бериб ёрдамлашиш.

-Дастурлар, ахборот тизими ва воситаларни, замонавий ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва ишга жорий этиш.

-АКМ серверини фаолиятини назорат қилиш.

– АКМ маркази сайтини юритиш

       -Фойдаланувчиларга ахборот-маълумот хизмат кўрсатиш.

-Ахборот тармоқларини режалаштириш ва техника захирасининг фаолиятини такомиллаштириш.

-“Ziyo Net”, Internet сервис хизмати фаолиятини назорат қилиш.

-Реклама ва нашриётчилик фаолиятини амалга ошириш.

-Ахборот-технологияларини жорий этиш муаммоларига асосланган илмий-услубий маслахат ва семинарларни ташкил қилиш ва ўтказиш, вилоятнинг ахборот – ресурс марказларида жаҳон талаблари асосида янги ахборот технологияларни жорий этиш, электрон каталоглаштиришга ёрдам бериш. (МАRС формати)