Ахборот-кутубхона марказимиз – «Миллий интернет танлови-2016» ғолиби

887

MIT.UZ

“Ёшлар ҳафталиги”нинг сўнгги кунида “Камолот” ЙИҲнинг мега-лойиҳаларидан бири “MIT.uz—2016” миллий интернет танлови совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Аввал хабар қилинганидек, танлов ёш дастурчилар ва веб-дизайнерлар учун 9та асосий номинация ва 6та қўшимча номинацияларда ташкил етилган. Бу танлов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги, Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ўтказилди.

MITUZ

Ахборот-кутубхона марказимиз ходими Рустам Рамазонов “Маҳалла, қишлоқ ва шаҳарлардаги фаровон ҳаётни ёритган энг яхши сайт” номинацияси бўйича www.tashrif.uz лойиҳаси билан қатнашиб II ўринни олди.

“Маҳалла, қишлоқ ва шаҳарлардаги фаровон ҳаёт акс етган енг яхши сайт” номинацияси
2-ўрин: tashrif.uz. сайти, Рустам Рамазонов Ҳибатиллайевич (Бухоро вилояти)
3-ўрин: samarkandcity.uz сайти, Нафиса Фатуллайева Яшин қизи (Бухоро вилояти)

MITUZ

MITUZ

Тақдирлаш маросими консерт дастури билан якунланди.