“Ахборот – кутубхона муассасаларида интерфаол хизматлардан самарали фойдаланиш” ўқув семинар – тренинг

590

       20161222_103400 2016 йил 22 декабрь куни Абу Али Ибн Сино номидаги  Бухоро вилояти Ахборот – кутубхона марказида “ Ахборот – кутубхона муассасаларида интерфаол хизматлардан самарали фойдаланиш”  мавзусига бағишланган  ўқув семинар – тренинг бўлиб ўтди.

      Ўқув семинар – тренингнинг асосий мақсади –  ҳозирги вақтда интерфаол хизматларни шакллантириш, ташкил этиш, уларни бошқариш масалалари ва  интерфаол хизматларни ташкил этишдаги айрим муаммоларни ҳал этиш масалаларини кўриб чиқиш.

     Семинар –тренингда 115 дан ортиқ иштирокчи: Олий ва ўрта махсус бошқармалари тасарруфидаги АРМ раҳбарлари, ахборот технологиялари бўлимларининг етакчи мутахассислари ва Бухоро вилоят АКМнинг етакчи мутахассислари иштирок этдилар.

     Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти АКМ директори в.б.  Зевар Салимова тадбирни очиб, интерфаол хизматлардан фойдаланишнинг афзалликлари ва унинг аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтди.

Семинар – тренингда:

“Ахборот – кутубхона муассасаларида интерфаол хизматлардан фойдаланиш”, “Республика ахборот – кутубхона муассасалари-нинг корпоратив тизими (Dilib.uz)”, “Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти АКМнинг Веб сайтида интерфаол хизматлар”,20161222_103421

 “Йиғма электрон каталогда импорт жараёни” ва бошқа мавзуларда АКМ нинг етакчи мутахассислари бевосида АКМ Веб сайтидан фойдаланган ҳолда ва Интернет тармоқларидан керакли маълумотлардан фойдаланиб тақдимотлар ўтказдилар.      Семинар – тренингда Ахборот – ресурс марказлари мутахассислари томонидан берилган саволларга етакчи мутахассислар жавоб бердилар, шунингдек АРМ мутахассислари томонидан берилган: АКМ Веб сайтида “Ёш кутубхоначиларга методик ёрдам”, “ Веб сайтга муҳим саналарга бағишланган сценарийларни жойлаштириш”, “Библиографлар сизлар учун” каби  бўлимларни ташкил этиш ва уларда маълумотлар беришни таклиф қилдилар. АКМ сайтида мутахассислар томонидан билдирилган таклифлар кўриб чиқилиши маълум қилинди.

       Семинар – тренинг сўнгида мутахассисларга “KUTUBXONA.UZ” журналининг 2016 йил №1,2,3 – сонлари ва “Муҳим саналар тақвими – 2017 йил” тарқатилди.