Бухоро вилояти ахборот-кутубхона марказининг веб-сайтида “Билимдон болажон майдончаси” лойиҳаси

1013

bolajon.buxorolib.uz

ertaklar Янги технологиялардан фойда-ланиб имкониятларни кенгайтириш ва янги тезкор ахборотлар тақдим этиш борасида вилоят ахборот- кутубхона марказида веб-сайтида ёш китобхонлар учун “Билимдон болажон майдончаси” саҳифаси жорий қилинди. 

Саҳифани яратишдан мақсад, ёш фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизматлари имконият-ларини кенг тарғиб қилиш орқали дарсда ва дарсдан ташқари машғулотларида керакли маълумотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш,интеллектуал қобилиятларин ривожлантириш, қизиқиш ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.Сахифада ўрин олган маълумотларнинг аксарияти қисмини Бухоро вилоят ахборот-кутубхона маркази фондининг ахборот ресурслари ташкил этади.

“Билимдон болажон майдончаси”да ёш китобхонлар учун саккизта саҳифа ажратилган. Яъни:

rus_nar_02

  • Ўқув зали саҳифасида эртаклар, мақоллар, топишмоқлар, бошқа нашрлар.
  • Библиография саҳифасида АКМ фондидаги янги келиб тушган болалар адабиётига оид нашрлар рўйхати.
  • Матбуот нашрлари саҳифасида АКМ фондидаги болаларга оид даврий нашрлар тўғрисида маълумотлар берилган.
  • Интернет болаларга саҳифасида болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни таъминлаш мақсадида мултифильмлар, қўшиқлар ва интеллектуал ўйинлар мавжуд сайтларга кўчиш имконияти берилган.
  • Аудио эртаклар саҳифасида китобсевар болажонлар учун энг яхши қизиқарли эртакларнинг аудио нашрлар жойлаштирилган.
  • Буктрейлер саҳифасида  АКМ келиб тушган адабиётларни китобхонларга қизиқиш уйғотиш учун қисқа шаклда ҳикоя қилувчи видео ролик.
  • Инглиз тилини ўрганамиз саҳифасида, инглиз тилида  мултифильмлар, қўшиқлар, АКМ мутахассислари томонидан таржима қилинган аудио эртаклар ва бошқа видео  роликлар бор.
  • Болалар ижодиёти сахифасида доимий равишда муҳим ва унутилмас саналарга ҳамда бошқа қизиқарли мавзуларга бағишланган расмлар танловини уюштириб бориш мўлжалланган.
  • Электрон кўргазма саҳифаси орқали АКМ фондида мавжуд бўлган  ва янги келеб тушган болалар адабиётига оид нашрлар кўргазмаси бериб борилади.
  • Ҳар бир ёш фойдаланувчилар учун веб-сайтимиз очиқ   bolajon.buxorolib.uz