“Викторина ўйинлари” лойиҳаси

870

%d0%b2%d0%b8%d0%ba%d1%82%d0%be%d1%80%d0%b8%d0%bd%d0%b0-%d1%9e%d0%b9%d0%b8%d0%bdВикторина ўйинлари саҳифасини яратишдан мақсад, фойдаланувчиларга янги, замонавий технологиялар асосида сифатли хизматлар кўрсатиш, китобхонларнинг дунёқарашини ва интелектуал салоҳиятини ошириш, ахборот-кутубхона муассасалари веб-сайтларидан фойдаланувчилар сонини ошириш.

Веб-сайтда жойлаштириладиган “Викторина ўйинлари” саҳифаси фан соҳалари ҳамда муҳим ва унутилмас саналарга оид мавзулар юзасидан доимий равишда ўзгартириб борилади. Саҳифаларни яратиш ва маълумотларни ангилаб бориш юқорий малакали кутубхоначи мутахассислар ва ахборот-коммуникацияси технологиялари соҳасининг мутахассислари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Сайтда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар викторина ўйинларида иштирок этишлари учун онлайн тарзда тўлдириб боришлари мумкин бўлади. Бир викторина муддати тугагач, бошқа муҳим ва унутилмас саналарга бағишланган янги викторина веб-сайтдан ўрин олади.

Викторина саволлари ўртача 15-20 тани ташкил этади ва жавоблар учун майдончалар ажратилади.

Шу каби саволлар кетма-кетлиги тақдим этилади. Фойдаланувчилар саволларга тўлиқ жавоблар ёзиб   САҚЛАШ тугмаси ёрдамида жараённи якунлайдилар.

Test ga kirish : bu yerda