“Ахборот- кутубхона муассасаларида китоб фондларини сақлаш ва алмашув – резерв фондларини ташкил қилиш: мақсад ва вазифалар”   семинар тренинг

688

 

 Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти Ахборот – кутубхона марказида   2016 йил   17 июнь  куни “Ахборот- кутубхона муассасаларида китоб фондларини сақлаш ва алмашув – резерв фондларини ташкил қилиш: мақсад ва вазифалар”   мавзусидаги семинар тренинг ташкил этилди.

 Семинар – тренингда: олий ва ўрта махсус ва Халқ таълими бошқармалари тассарруфидаги АРМлардан, бошқа ахборот кутубхона муассасаларидан жами 72 нафар киши иштирок этди.

Семинар – тренингда:

Китоб фондини депозитар сақлаш ва алмашув – резерв фондини ташкил қилиш: муаммолар;

АРМларда вақтли матбуот нашрлари мақолаларига давлат андозаси (O`z Dst 1215:2009)  асосида тавсиф бериш; мавзуларида  АКМ етакчи мутахассис-лари томонидан тақдимотлар,

“АРМларнинг меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларини юритилиши тўғрисида “ маъруза ва “Kutubxona  Uz” ва “Infolib”  (2016 йил 1-2– сонлар) журналларининг шарҳлари  тақдим этилди.

Тадбирда “Ўзбегимнинг шоираси” услубий қўлланма ва “Халқаро китоб алмашув” йўриқномаси электрон тарзда тадбир иштирокчиларига тарқатилди.