“Соғлом она ва бола – миллат келажаги” илмий – амалий конференция

3530

20161222_1033342016 йил 11 март куни Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти Ахборот – кутубхона марказида “Соғлом она ва бола – миллат келажаги” мавзусида  илмий – амалий конференция   бўлиб ўтди.

Илмий – амалий конференциянинг  асосий мақсади – “Соғлом она ва бола  давлат Дастури”да белгилаб берилган вазифаларни  бажаришда олиб бориладиган ишларни белгилаб олиш ва уларни бажарилишини таъминлаш.

“Соғлом она ва бола йили”да  ахборот – кутубхона муассасаларида олиб бориладиган ишлар ва бошқа масалалар.

Конференцияда Бухоро вилояти олий ва ўрта махсус таълими бошқармалари тасарруфидади ахборот – ресурс марказлари ва бошқа кутубхона мутахассисларидан жами 75 киши иштирок этди.

Илмий – амалий конференцияда:

20161222_103343“Ёруғ келажагимизнинг асосий омили (“Соғлом она ва бола йили Давлат дастури тўғрисида)”, “Она ва бола соғлом – оила фаровон”, “ Келажаги буюк авлод”  мавзусида Ахборот – кутубхона марказининг етакчи мутахассислари томонидан тақдимотлар ўтказилди. Ушбу тақдимотларда “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури,  2016 йилда “Соғлом она ва бола йили”га бағишлаб ўтказиладиган тадбирлар, Интернет ва бошқа сайтлардан  ушбу йилга бағишлаб керакли маълумотларни излаш, кўчириб олиш каби масалаларга тўхталиб ўтилди.

 Шунингдек  “Фарзандлар камоли юрт истиқболи” мавзусида мультимедиа намойиш этилди,  “Соғлом она ва бола – юрт таянчи”  номли “ Соғлом она ва бола йили” га бағишлаб тайёрланган услубий тавсиянома билан  тадбир иштирокчилари таништирилди.

Тадбирда жами 55 киши қатнашди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга  “Соғлом она ва бола – юрт таянчи”,

“Ўзбегимнинг шоираси” (С. Зуннунова таваллудига бағишланган), ва “Муҳим ва унутилмас саналар тақвими – 2016 йил” номли услубий тавсияномаларнинг электрон  кўриниши тарқатилди.